| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ИСЛОМИЙ ДАВЛАТНИНГ БАРПО БЎЛИШИ
Расулуллоҳ с.а.в. Мадинага етиб келдилар. Мадинадаги мусулмонлар, мушриклар ва яҳудийлар Расулуллоҳ с.а.в.ни кутиб олгач, мусулмонлар у зотни ўраб олди. Кутиб олганларнинг ҳаммаси Расулуллоҳ с.а.в.нинг муборак юзларини кўришга ошиқар эди. Мусулмонлар Расулуллоҳ с.а.в.нинг хизматларини адо қилиш ва роҳатларини бекаму кўст таъминлашга интилар, у зот олиб келган дин йўлида, Исломий даъват йўлида жонларини фидо қилишга тайёр эдилар. Барча мусулмонлар Расулуллоҳ с.а.в. уларнинг уйига тушишларини хоҳлар эди. Лекин Расулуллоҳ с.а.в. туяларининг тизгинини бўйнига ташлаб, ўз ҳолига қўйиб бердилар. Туя юриб бориб Амрнинг ўғиллари Саҳл ва Суҳайлга қарашли туялар қамаб қўйиладиган жойга бориб чўкди. Расулуллоҳ с.а.в. бу жойни эгаларидан сотиб олдилар ва у ерга масжидларини ва масжид атрофига уйларини қурдилар. Масжид ва уйларнинг қурилиши ҳеч кимга оғирлик қилмади, зеро, улар катта сарф-харажат ва ортиқча меҳнат талаб қилмайдиган даражада оддий эди. Масжид кенг бўлиб, тўрт девори ғишт ва тупроқдан кўтарилди. Бир қисми айвон қилиниб, хурмо шохлари билан ёпилди, бошқа қисмининг тепаси очиқ қолдирилди. Масжиднинг бир томонида фақир, уйсиз одамлар учун жой ажратилди. Масжид кечалари ёритилмас, фақат хуфтон намози ўқиладиган пайтда хас-хашаклар ёқиб ёритилар эди. Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйлари қурилиш жиҳатидан масжиддан деярли фарқ қилмас, фақат кечалари кўпроқ ёритилар эди. Расулуллоҳ с.а.в. масжидлари ва уйлари қурилиб бўлгунча Абу Айюб Холид ибн Зайд ансорийнинг уйида турдилар. Кейин уйларига кўчиб ўтиб, ўша ерда яшай бошладилар. Расулуллоҳ с.а.в. ўзларининг бу янги ҳаётлари ҳақида, ўзлари ва даъватларини бир даврдан бошқа даврга, сақофат бериш ва жамиятга таъсир кўрсатиш давридан Ислом аҳкомларини одамларнинг барча алоқаларида татбиқ этиш даврига, фақат даъват қилиш ва бу йўлда озорларга сабр қилиш давридан ҳукм юритиш даврига, салтанат ва бу даъватни ҳимоя қиладиган қудрат даврига ўтилгани ҳақида ўйлай бошладилар. Расулуллоҳ с.а.в. Мадинага етиб келишлари билан намоз, йиғилиш, маслаҳатлашиш, мусулмонларнинг ишларини бошқариш, улар ўртасида ҳукм чиқариш учун бир жой - масжид бино қилишга буюрдилар. Абу Бакр р.а. ва Умар р.а.ни ўзларига вазир қилиб тайинладилар. Расулуллоҳ с.а.в. «Ердаги вазирларим Абу Бакр ва Умардир», деганлар. Расулуллоҳ с.а.в. давлат раиси, қози, қўмондон вазифаларини бажарар эдилар. Мусулмонларнинг ишларини бошқариб, улар ўртасидаги жанжалли ишларни ажрим қилар эдилар. Сарияларга қўмондонлар тайинлаб, Мадина ташқарисига жўната бошладилар. Булардан кўриниб турибдики, Расулуллоҳ с.а.в. Мадинага келган биринчи кунларидан бошлаб давлат барпо қилдилар. Бу давлатни - собит асос устига жамият қуриш ҳамда давлатни ҳимоя қилиш ва даъватни ёйиш учун етарли куч тайёрлаш орқали мустаҳкамлай бошладилар. Бу ишларнинг ҳаммасидан хотиржам бўлганларидан кейин Исломни ёйиш йўлида ғов бўлиб турган тўсиқларни олиб ташлашга киришдилар.
34-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|